Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда муҳим ғалабани қўлга киритди. Пешқадам билан фарқ 3 очкогача қисқарди

АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда муҳим ғалабани қўлга киритди. Пешқадам билан фарқ 3 очкогача қисқарди

"Манчестер Сити" АПЛ 7-турида "Брентфорд" меҳмони бўлди - 1:0.

Ягона гол 9-дақиқада меҳмонлар форварди Эрлинг Холанд ҳисобига ёзилди. Ҳужумчи Норвегия терма жамоаси ўйинларини ҳисобга олган ҳолда кетма-кет тўққизинчи ўйинда гол урди, бу учрашувларда унинг ҳисобида 16 та гол бор.

"Манчестер Сити" 13 очко билан АПЛ турнир жадвалида бешинчи ўринга кўтарилди. "Брентфорд" 7 очко билан 16-поғонада бормоқда.

Кейинги турда "Манчестер Сити" ўз майдонида "Эвертон"га қарши баҳс олиб борса, "Брентфорд" сафарда "Вест Хэм" билан куч синашади.

АПЛ, 7-тур

05.10.2025, якшанба, 20:30

Брентфорд - Манчестер Сити

Гол: Холанд, 9 (0:1)

Брентфорд: Келлехер, ван дер Берг, Айер (Фабиу Карвалью, 90+2), Коллинз, Хики, Кайоде, Хендерсон (Оньека, 73), Дамсгор (Йенсен, 68), Ярмолюк (Янельт, 73), Шаде, Тиаго (Уаттара, 68)

Манчестер Сити: Доннарумма, Рубен Диаш, Гвардиол, ОРайли, Матеус Нунес, Родри (Гонсалес, 22), Рейндерс (Бернарду Силва, 77), Фоден, Савио, Бобб (Доку, 77), Холанд

Огоҳлантиришлар: Шаде, 45. Хендерсон, 70. Уаттара, 84 - Матеус Нунес, 77. ОРайли, 83

Киритилди: 23:03 05.10.2025. Ўқилди: 876 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!