АПЛнинг янги мавсуми "Манчестер Сити" учун драматик ғалаба билан бошланди. "Шаҳарликлар" 1-турда "Борнмут"ни қабул қилиб, ўйин охиридаги камбэк эвазига 2:1 ҳисобида устун келди.
Меҳмонлар биринчи бўлимдаёқ Пеп Гвардиола жамоасини қийин аҳволга солиб қўйди. 26-дақиқада Маркус Таверние вазиятдан фойдаланиб, "Борнмут"ни олдинга олиб чиқди. Шундан кейин "Сити" ташаббусни қўлга олган бўлса-да, узоқ вақт рақиб ҳимоясини ёриб ўта олмади.
Учрашувнинг асосий воқеалари сўнгги дақиқаларга тўғри келди. "Борнмут" ҳимоясидаги хатодан унумли фойдаланган Марк Геҳи бош билан зарба бериб, мувозанатни тиклади — 1:1.
Бу гол билан чекланиб қолмаган манчестерликлар қўшиб берилган вақтда ғалабани ҳам илиб кетди. Ёшко Гвардиолнинг голи "Сити"га мавсумдаги дастлабки уч очкони тақдим этди — 2:1.
Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов ҳам янги мавсумни асосий таркибда бошлади. Ҳимоячи учрашувни тўлиқ ўтказиб, "Манчестер Сити"нинг иродали ғалабасига ҳисса қўшди.