Аризачига кўра, шу йил 21 июнь куни Ангренда яшовчи Б.Н. шаҳарнинг Аҳиллик кўчаси олдида уни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, 400 минг сўм пули, пластик карточкаси ва Samsung мобил телефонини тортиб олиб кетган.
Кўрилган чоралар натижасида Б.Н. қўлга олинди. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Манба: daryo.uz