Жорий йилнинг 26-апрель куни соат 23:10 ларда, “А-373” автомобиль йўлининг 93 чи километрида “НОWО” русумли юк машинаси ҳайдовчиси (1995 й.т) Р.Н. ҳаракат вақтида бошқарувини йўқотиб, шу йўналишдаги 4 та трансорт воситалари билан тўқнашиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Ҳодиса натижасида, “Сobalt” автомашинасида бўлган ҳайдовчи И.Х. (1975 й.т.) ҳамда йўловчи З.Т. (1986 й.т.) 2 нафар фуқаролар воқеа жойида вафот этганлар.
Қолган транспорт воситаларида бўлган 4 нафар фуқаролар турли даражадаги тан жароҳатлари билан тиббиёт бирлашмасига олиб борилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан, Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб “НОWО” юк машинаси ҳайдовчиси Р.Н. процессуал тартибда ушланган. У ҳодисада тан жароҳати олмаган.
❗️Шу ўринда барча ҳайдовчиларни яна бир бор огоҳликка чақирамиз!
Ҳар қандай транспорт воситасини, руҳан ёки жисмонан чарчоқ ҳолатида бошқарманг. Тезлик меъёри ва йўл белгиларига ўзингиз ва яқинларингиз учун қатъий риоя қилинг!