Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими томонидан “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ шаҳар филиали ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “Ch.S.” МЧЖ масъул шахслари марказлаштирилган коммунал сув таъминоти тизимига сувни ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатмасдан ўзбошимчалик билан уланиб, фойдаланиб келганлиги натижасида “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ манфаатларига жами 831,6 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.