Бугун 26 октябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Англиялик 11 ёшли шахматчи қиз 38 йиллик рекордни янгилади

Англиялик 11 ёшли шахматчи қиз 38 йиллик рекордни янгилади


Бодҳана Сиванандан Черногориядаги Европа клублар кубогида 7 имкониятдан 5,5 очко жамғариб, тарихдаги энг ёш аёл халқаро спорт устасига (IМ) айланган.

11 ёшу 7 ойлигида ушбу натижага эришган спортчи афсонавий Юдит Полгарнинг 1988 йилдан буён сақланиб келаётган рекордини ортда қолдирган.

Шу тариқа, у мазкур унвон талабларини энг эрта бажарган шахматчиларнинг умумий рўйхатида 7-ўринни эгаллаган.

Ундан олдинги — 6-ўриндан эса 2017 йилда (11 ёшу 6 ойлигида) худди шу натижани қайд этган ўзбекистонлик Жавоҳир Синдаров жой олган.

Маълумот учун, Сиванандан сентябрь ойида Самарқандда ўтган Шахмат олимпиадасида энг ёш аёл гроссмейстер (WGM) унвони талабларини ҳам бажарган эди.

Киритилди: 18:37 25.10.2026. Ўқилди: 679 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!