Бугун 21 июнь, 2021 йил, душанба

O'ZB

Англияда 37 йил олдин ғойиб бўлган аёлнинг жасади топилди

Англияда 37 йил олдин ғойиб бўлган аёлнинг жасади топилди

Англиянинг Кемпси шаҳарчасида яшаган Бренда Венейблс 37 йил давомида бедарак йўқолган деб ҳисобланган. Яқинда аёл танасининг қолдиқлари топилди, унинг эри эса қотилликда айбланмоқда.

Дэвид Венейблснинг айтишича, 1982 йилда 48 ёшли аёл кечки пайт турмуш ўртоғига индамай уйдан чиқиб кетган, ва бошқа қайтиб келмаган. Ўшанда полиция шаҳарча ва унинг атрофидаги ҳар қадамни текшириб, Бренданинг изини топа олмаган. Кейинчалик қидирув тўхтатилиб, иш ёпилган. Шундан сўнг Дэвид Венейблс рафиқаси Испанияга, қариндошларининг уйига кўчиб кетгани ҳақида мишмиш тарқатган. Бренданинг йўқолиши тарихи эса маҳаллий қўрқинчли ҳикояга айланди.

Мишмишларга кўра, аёлни автомагистраль қурувчилари ўлдириб, танасини йўл остига кўмишган. Аммо полиция бу маълумотни текшириб кўрмади.

2019 йилда мишмишлар аслида ҳақиқатга яқин экани тасдиқланди. Фақат аёл танаси йўл остидан эмас, эски фермадаги бетон ўра ичидаги халтада сақланган. Уни жаноб Венейблс сотиб юборган уйни бузаётган ишчилар топиб олган. Натижада полиция 88 ёшли эркакни қўлган олди, орадан икки йил ўтиб, 2021 йилда унга расмий айблов эълон қилинди. Тергов хулосасига кўра, Дэвид ўз рафиқасини ўлдириб, тунда унинг танасини ўрага ташлаб юборган.

Ҳолат бўйича суд 15 июнда бўлиб ўтади.

Киритилди: 18:20 10.06.2021. Ўқилди: 2104 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!