Украина футбол ассоциацияси президенти ва "Милан" афсонаси Андрей Шевченко Лионель Мессини тарихдаги энг яхши футболчи деб ҳисобламоқда.
"Месси тарихдаги энг яхши футболчими? Мен учун ҳа. У Пеле ва Марадонага қараганда бошқа даврда ўйнади, аммо Месси - бу ҳамма нарса, Аргентина рамзи. У афсона, барча даврларнинг энг яхшиларидан бири. Биз уни Пеле ва Марадонага қиёслаймиз.
Месси каби дриблингга эга бўлган ва гол ура оладиган футболчини топиш қийин. Бу XXI аср ҳужумчисининг идеал прототипи. Уни ҳатто бир позицияга боғлаб ҳам бўлмайди. У ҳамма жойда ўйнай олади", - дея Шевченконинг сўзларини келтиради Sky Sports.