Андижон туманида яшовчи аёлга келинлик хонадонидан 85 турдаги буюмлари олиб берилди.
Мажбурий ижро бюроси Андижон туман бўлими иш юритувига келиб тушган ижро ҳужжатига асосан, ундирувчи М.М.га қарздор М.А.дан жами 85 турдаги мол-мулкларнинг олиб берилиши белгиланган.
Қайд этилган мол-мулклар рўйхатидан келиннинг сепи тариқасида олиб келинган кийим-кечак, маиший жиҳозлар ва хўжалик анжомлари жой олган.
Келиннинг сепини олиб бериш бўйича Бюронинг туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган ижро ҳаракатлари давомида ҳужжатда кўрсатиб ўтилган барча мол-мулклар ундирувчига олиб берилиши таъминланди.