Бугун 4 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Андижонда "тандирбузар" ҳокимга ҳайфсан жазоси берилди

Андижонда "тандирбузар" ҳокимга ҳайфсан жазоси берилди

Масъулиятсизликка йўл қўйган туман ҳокимига интизомий жазо чораси сифатида ҳайфсан берилди. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида экологик назорат рейди вақтида кўчада сомса пишириладиган айрим тандирларга шикаст етказилгани акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди. Видеода ишчи гуруҳ раҳбари бу ишни туман ҳокимининг топшириғи асосида бажарганини айтади.

Андижон вилояти ҳокимлиги маълум қилишича, ҳолат зудлик билан ўрганилган ва масъулиятга эга бўлган Шаҳрихон тумани ҳокимига интизомий жазо сифатида "ҳайфсан" эълон қилинган. Ҳокимликнинг қўшимча қилишича, бундай вазиятлар такрорланмаслиги учун тегишли тушунтириш ишлари ҳам олиб борилган.

Мазкур воқеа жамоатчилик орасида турли муносабатларга сабаб бўлди. Айримлар экологик талабларнинг кучайтирилишини қўллаб-қувватласа, бошқалар тадбиркорларга босим ўтказилгани ҳақида танқид билдирди. Ҳокимлик эса вазият назоратга олинганини қайд этди.

Киритилди: Бугун 08:45. Ўқилди: 678 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!