Бугун 3 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Андижонда "Silk Road" оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди

Андижонда "Silk Road" оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди

30 ноябрь куни Андижонда "Silk Road" халқаро оммавий югуриш мусобақасининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Тадбир Марказий Осиё югуриш ва юриш академияси томонидан Андижон вилояти ҳокимлиги кўмагида ташкил этилди.

"Andijan Silk Road" спорт мавсумининг эътиборга сазовор тадбирларидан бирига айланиб, қарийб 4000 нафар иштирокчини жамлади. Оммавий югуриш мусобақасида вилоят аҳолиси, пойтахт ва маҳаллий югуриш клублари аъзолари, профессионал спортчилар, талабалар, мактаб ўқувчилари ҳамда Буюк Британия, Қозоғистон, Канада, Қирғизистон, Ҳиндистон, Испания, Тожикистон, Филиппинлар, Швейцария, Жанубий Африка ва Жанубий Кореядан ташриф буюрган хорижий меҳмонлар қатнашди.

Андижонда "Silk Road" оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди

Иштирокчиларга 5, 10 ва 21 км масофалар, Nordic Walking, шунингдек, “Kids Run” болалар оммавий югуриш мусобақалари тақдим этилди. Сўнггиси оилаларнинг иштироки ва фаол турмуш тарзи маданиятини тарғиб қилиш рамзига айланди.

Югуриш йўналишлари Андижоннинг марказий кўчалари бўйлаб ўтказилди. 5 ва 10 км масофага югуриш мусобақалари Алишер Навоий номидаги истироҳат ва кўнгил очар боғи ҳудудидан бошланиб, 21 км масофа иштирокчилари эса шаҳарнинг асосий жамоат масканларидан бири бўлмиш "Ватанпарвар" боғидан старт олишди.

Андижонда "Silk Road" оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди

"Andijan Silk Road" мукофот жамғармаси 165 миллион сўмни ташкил этди. Ташкилотчилар ташаббуси билан 50–59, 60–69, 70–79 ва 80+ ёшдаги қўшимча тоифалар жорий этилди. Бу оилаларнинг иштирокини кенгайтириш ва дўстона мусобақа муҳитини яратиш имконини берди. Маррага етиб келган барча иштирокчилар халқаро югуриш мусобақасида қатнашганликларининг рамзи сифатида эсдалик медаллари билан тақдирланди.

"Андижон учун марафон масофалари формати янги тажриба бўлди", — деди Марказий Осиё югуриш ва юриш академияси директори Шухрат Усмонов. "Фарғона водийсида “Save Aral”, “Янги Нафас”, “Талаба Югур” лойиҳаларининг қисқа масофага югуриш мусобақалари яхши танилган. Бу сафар эса биз хавфсизлик чораларини ишлаб чиқишимиз, муносиб йўналишларни танлашимиз ва тадбирнинг юқори даражада ўтишини таъминлаш учун кўнгиллиниларни тайёрлашимиз керак эди."

21 км масофада Ҳасан Мирсоатов ва Екатерина Тунгускова ғолибликни қўлга киритди. 10 км масофада Евгений Фадеев ва Анастасия Силченкова, 5 км масофада эса Елдор Ботиров ва Насимахон Маметова биринчиликни эгаллади.

Андижонда "Silk Road" оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди

"Silk Road" лойиҳаси оммавий спортни ривожлантириш, югуриш спорт турини оммалаштириш ҳамда минтақалараро ва халқаро дўстликни мустаҳкамлашга қаратилган. Андижон босқичи вилоят аҳолисининг спорт ташаббусларига қизиқиши тобора ортиб бораётганини намоён этди.

Навбатдаги "Silk Road" оммавий югуриш мусобақалари 26-апрел куни Бухорода ва 10-май куни Шаҳрисабзда бўлиб ўтади.

Киритилди: Бугун 18:02. Ўқилди: 204 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!