Ўзэнергоинспекция томонидан Андижон вилоятида ўтказилган назорат тадбирида Булоқбоши туманида жойлашган “A.U” МЧЖга қарашли АЁҚШда Аи-95 маркали автобензин лабораторияда таҳлил қилинганда давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифатсизлиги) аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида реализация қилинган 1 265 литр автобензин қийматининг 50 фоизи миқдорида жарима қўлланилди.
Ушбу АЁҚШда аниқланган қолдиқ сақланаётган сифатсиз нефть маҳсулотларини сотувга чиқармаслик ва сифатини қайта тиклаш лозимлиги бўйича кўрсатма берилди.