Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Покистонда Эрон билан ўтказилган музокаралар якунида уч мамлакат вакиллари мазкур сув йўлини очиш бўйича янги режани илгари сурди.
Агентлик манбаларига кўра, Сувайш каналидаги каби тўлов тизимини жорий этиш ва нефт оқимларини бошқариш учун Туркия, Миср ҳамда Саудия Арабистони иштирокида консорциум тузиш таклиф этилди.
Ушбу ташаббус Қўшма Штатлар ва Эрон билан муҳокама қилинган бўлиб, Покистон армияси бош қўмондони АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс билан доимий алоқада бўлиб турибди.
Бироқ, Теҳрон бу ғояларни қанчалик қўллаб-қувватлаши ҳозирча номаълум. Эрон парламентининг миллий хавфсизлик қўмитаси аъзоси Алоуддин Боружердийнинг таъкидлашича, янги қонунга мувофиқ, Ҳўрмуз бўғози орқали кемаларнинг ўтиши пуллик асосда амалга оширилади.