Бугун 30 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Италия ТИВ Исроил элчисини тушунтириш беришга чақирди

Италия ТИВ Исроил элчисини тушунтириш беришга чақирди

Италия ТИВ Исроил элчисини Лотин патриархининг Қуддус ибодатхонасига қўйилмагани сабабли тушунтириш беришга чақирди, деб ёзмоқда Италия ТИВ раҳбари.

Антонио Таянининг маълум қилишича, лотин патриархи Пиербаттиста Пиццабалланинг Муқаддас Қабр масканига кириши тақиқлангани элчининг ҳукуматга чақиртирилишига асос бўлган.

Италия Бош вазири Жоржа Мелони бу ҳаракатни эътиқод эркинлигини ҳақорат қилиш дея баҳоламоқда.

Испания ҳукумати раҳбари Педро Санчес ҳам ушбу чекловни қоралаб, халқаро ҳуқуқ меъёрларига амал қилишни талаб қилди.

Бинямин Нетаняху маъмурияти патриархнинг ичкарига қўйилмаганида ҳеч қандай ғаразли ният йўқлигини, бу фақат ҳудуддаги ўққа тутишлар туфайли кўрилган хавфсизлик чораси эканини билдирди.

Аввалроқ, Исроил полицияси бир неча юз йил ичида биринчи марта католик руҳонийларини Қуддусдаги ибодатхонага киритмагани маълум бўлганди.

Нашрнинг хабар беришича, Лотин патриархи Пиербаттиста Пиццабалла ва руҳоний Франческо Иелпонинг Қуддусдаги ибодат маросими тўхтатиб қолинган. Исроил расмийлари тақиқни Эрон ҳужумлари фонидаги хавфсизлик чораларига боғлаган. Бу қарор халқаро миқёсда танқидга сабаб бўлган.

Киритилди: Бугун 12:40. Ўқилди: 763 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!