Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Андижонда сифатсиз биологик фаол қўшимчаларни ишлаб чиқарган шахс жавобгарликка тортилди

Андижонда сифатсиз биологик фаол қўшимчаларни ишлаб чиқарган шахс жавобгарликка тортилди

Андижонда МЧЖ раҳбари сифатсиз, санитария-эпидемиологик сертификатларининг муддати ўтган 20 хил турдаги биологик фаол қўшимчаларни ишлаб чиқариб келгани аниқланди.

Қайд этилишича, Андижон шаҳрида жойлашган ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари Ф.Р. истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган, санитария-эпидемиологик сертификатларининг муддати ўтган 20 хил турдаги 2 419 дона биологик фаол қўшимчаларни ишлаб чиқариб, сақлаб келган.
Жиноят ишлари бўйича Пахтаобод туман суди томонидан мазкур шахс айбли деб топилиб, унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида, яъни 10 200 000 сўм жарима жазоси тайинланди.

Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлими томонидан жарима пулларини тўлаши юзасидан фуқаро огоҳлантирилиб, ижро ҳаракатлари давомида жиноий жарима пуллари тўлиқ ундирилди.

Киритилди: 14:51 14.01.2025. Ўқилди: 506 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!