Мажбурий ижро бюроси томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижросини таъминлаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Навбатдаги ижро ҳаракати давомида МИБ Андижон шаҳар бўлими томонидан белгиланган талабларга жавоб бермайдиган ва истеъмолга яроқсиз ҳисобланган 900 хил турдаги дори воситалари тегишли масъул идора вакиллари иштирокида йўқ қилинди.
Таъкидлаш жоизки, бундай ижро ҳаракатларининг асосий мақсади – аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда муомоладан чиқарилиши лозим бўлган дори воситаларининг қайта истеъмолга тушишини олдини олишдан иборат.