Ижтимоий тармоқларда тарқалган Андижон шаҳридаги автошох бекатида содир бўлган ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 5 ноябрь куни соат 15:35 ларда Андижон шаҳри, Ўзбегим маҳалласи, А.Темур кўчасида жойлашган “Автошох бекат” ҳудудида, Андижон-Қўқон йўналишида аҳолига пуллик хизмат кўрсатувчи хайдовчилар, 1992 йилда туғилган Асака туманида яшовчи А.Х. унга таниш бўлган 1993 йилда туғилган Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида яшовчи О.Х. билан ўзаро келишмовчилик ортидан жанжаллашишган.
Ушбу жанжалда бошқа фуқароларга ҳеч қандай зарар етмаган.
Мазкур холат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилиб, фуқаро О.Х.га нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси тартибида баённома расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.