Бугун 10 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Уруш қачон тугашини Эрон белгилайди

Уруш қачон тугашини Эрон белгилайди

Уруш қачон тугашини Эрон белгилайди — Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси.

Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси АҚШ президенти Доналд Трампнинг Эрондаги урушнинг якуни ва унинг қачон тугаши ҳақидаги изоҳларига жавоб берди. Корпуснинг таъкидлашича, бу масала бўйича қарорни Ислом Республикаси армияси ўзи белгилайди.

Трамп аввалроқ Эрондаги уруш якунига етаётганини билдирганди.

Шу билан бирга, Эрон ҳарбийлари агар АҚШ ва Исроил Эронга қарши ҳужумларни давом эттирса, минтақадан нефт экспорт қилишга йўл қўйилмаслигини айтди.

Бу эса Ҳўрмуз бўғози орқали нефт етказиб беришни узоқ муддатга тўхтатиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирлар фонида нефть нархларининг 2022 йилдан бери биринчи марта бир баррель учун 100 доллардан ошишига олиб келди.

Киритилди: Бугун 14:24. Ўқилди: 854 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!