Эрон билан можаро деярли тугади, ишлар режадагидан 4–5 ҳафта олдинда, деди Трамп.
АҚШ президентининг Эрон атрофидаги вазият бўйича асосий баёнотлари:
▪️ АҚШ Эрон кемаларини қўлга олиш ўрнига уларни йўқ қилмоқда ва бу “янада завқлироқ”.
▪️ Агар Ҳўрмуз бўғози орқали нефть етказиб бериш тўхтатилса, Эрон 20 баравар кўпроқ зарар кўради.
▪️ Биржада газ нархи 90%, нефть нархи эса 40% га ошгани сабабли АҚШ Россия нефтига қўйилган айрим санкцияларни юмшатиши мумкин.
▪️Эроннинг янги раҳбари Можтабо Хоманаий АҚШ талабларига жавоб бермаса, уни йўқ қилиш қўллаб-қувватланади, бу операцияни Исроил ўз зиммасига олади, деб таъкидлади Трамп.