Ўзбекистонда 2026 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, аёллар сони 18,9 миллиондан ошди. Аёллар доимий аҳолининг 49,6 фоизини ташкил этиб, демографик таркибнинг деярли ярмини эгаллайди.
Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг расмий маълумотларига кўра, энг кўп аёл Самарқанд вилоятида истиқомат қилмоқда — 2 172,4 минг нафар. Фарғона (2 091,2 минг нафар) ва Қашқадарё вилоятлари (1 831,6 минг нафар) кейинги ўринларда қайд этилган.
Мамлакатда энг кам аёллар Сирдарё (471,0 минг нафар) ва Навоий вилоятида (548,7 минг нафар) яшамоқда.