Бугун 23 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Андижонда истеъмолга яроқсиз 75 мингта спиртли ичимлик йўқ қилинди

Андижонда истеъмолга яроқсиз 75 мингта спиртли ичимлик йўқ қилинди

Андижонда истеъмолга яроқсиз бўлган 1,6 млрд. сўмлик 65 хил турда бўлган, турли ҳажмдаги 74 577 дона алкоголь маҳсулотлари йўқ қилинди.

Бу ҳақда МИБ маълум қилди.

Иш ҳужжатларига кўра, Андижон вилоятида фаолият олиб борувчи бир нечта масъулияти чекланган жамиятлар қонунга хилоф равишда сифатсиз алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришиб, нақд пулга реализация қилиб, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаганлиги аниқланган.

Шу сабабли, жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг ижро варақасига асосан жавобгар А.А. ва бошқаларга оид жиноят иши бўйича далилий ашё сифатида олинган 65 хил турдаги, турли ҳажмда бўлган 74 577 дона алкоголь маҳсулотлари йўқ қилиниши белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида Бюронинг Андижон шаҳар бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, тегишли идора вакиллари иштирокида жами миқдори 1,6 млрд. сўмни ташкил этувчи 74 577 дона алкоголь маҳсулотлари тегишли тартибда йўқ қилинди.

Киритилди: 14:34 22.10.2025. Ўқилди: 452 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!