АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хаккаби Исроилни ёқтирмайдиган одамларга телефондан воз кечишни маслаҳат берган. Чунки унинг фикрича, Исроилсиз инсонларда мобил телефон бўлмас эди.
“Сизга ёқадиган айрим технологиялар-чи? Автомобиль навигацияси? Ёки қариндошларингиздан айримларининг ҳаётини сақлаб қолган тиббий даволаш усуллари? Унда Қуддусдаги Ҳадассаҳ Medical ёки Тел-Авивдаги Шеба Medical марказларига раҳмат айтинг. Уларнинг тадқиқотлари ва онкология ҳамда гастроэнтерология соҳаларидаги юксак технологик ютуқларисиз сиз севган айрим инсонларнинг ҳаёти сақланиб қолмаган бўларди”, деган Хаккаби.