Сербия президенти Александр Вучич яқин 48 соат ичида Эронга зарба берилиши эҳтимолини истисно қилмади. У буни Эпштейнга оид шов-шувли ҳужжатлар эълон қилиниши билан боғлади.
Вучичнинг айтишича, тарихда шундай ҳолатлар бўлганки, катта сиёсий жанжаллар фонида ташқи ҳарбий ҳаракатлар бошланган. Унинг фикрича, ушбу ҳужжатлар қарорлар қабул қилиш жараёнини тезлаштириши мумкин.