Бугун 9 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Андижонда иш вақтида вафот этган ходим оиласига 485,7 миллион сўм тўланади

Андижонда иш вақтида вафот этган ходим оиласига 485,7 миллион сўм тўланади

Иш вақтида вафот этган ходимнинг оила аъзоларига 485,7 миллион сўм маблағ тўланиши белгиланди. Бу ҳақда бандлик вазирлиги хабар берди.

Андижонлик Ш.Нуриллаеванинг турмуш ўртоғи Н. Нуриллаев меҳнат вазифаларини бажараётган вақтда тан жароҳати олиб вафот этган.

Ш.Нуриллаева боқувчисини йўқотганлиги учун корхона томонидан тўланиши лозим бўлган бир марталик нафақа ҳамда ойма-ой зарар тўловларини ундиришда амалий ёрдам сўраб Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармасига мурожаат қилган.

Вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан фуқаронинг мурожаати белгиланган тартибда ўрганиб чиқилиб судга даъво аризаси киритилди.

Ариза қаноатлантирилиб суднинг ҳал қилув қарорига асосан Нуриллаева фойдасига 485 миллион 760 минг сўм миқдоридаги пул маблағларини ундириш белгиланди.

Киритилди: 16:32 07.01.2025. Ўқилди: 1032 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!