Бугун 22 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Андижонда икки миллиард сўмлик “MAN” кредит қарздорлиги сабаб сотилди

Андижонда икки миллиард сўмлик “MAN”  кредит қарздорлиги сабаб сотилди

Бўстон туманлараро иқтисодий судининг 25.12.2023 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “Mustang 888” МЧЖдан “Ўзмиллийбанк” АЖ фойдасига жами 1,4 млрд. сўм кредит қарздорлигини ундириш белгиланган.

Бюронинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган “MAN” автотранспорт воситаси рўйхатга олиниб, хатланган.

Белгиланган ихтиёрий муддатларда кредит қарзи тўланмаганлиги сабабли, “MAN” автотранспорт воситаси 2,1 млрд. сўм бошланғич қимйт билан “e-auksion” ягона электрон савдо майдончасида сотиш учун чиқарилган.

“MAN” аукцион савдосида 2,2 млрд. сўмга сотилган ҳамда сотувдан тушган пул маблағларидан тегишли қисми қарздорликни бартараф этиш учун йўналтирилди.

Киритилди: 18:47 19.03.2025. Ўқилди: 831 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!