Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Андижонда «Ҳизб ут-Таҳрир» ғоялари бўйича сабоқ олаётган 12 нафар аёл қўлга олинди

Андижонда «Ҳизб ут-Таҳрир» ғоялари бўйича сабоқ олаётган 12 нафар аёл қўлга олинди

Андижон вилоятида «Ҳизб ут-Таҳрир» диний экстремистик ташкилоти фаолиятини тарғиб қилувчи диний ўқишхонлик қилиб келаётганлар аниқланди, деб хабар бермоқда вилоят Ички ишлар бошқармаси.

Қайд этилишича, 16 январь куни олинган тезкор маълумотга асосан Давлат хавфсизлик хизмати Андижон вилояти бошқармаси ва Андижон вилояти ИИБ ТЕҚКБ ҳамда Андижон тумани ИИБ ходимлари томонидан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда «Ҳизб ут-Таҳрир» диний экстремистик ташкилотининг «Аёллар қаноти» гуруҳи аъзолари бўлган 12 нафар аёл Андижон туманида яшовчи фуқаро М.М.нинг хонадонида тўпланиб, экстремистик ташкилот фаолиятини тарғиб қилувчи диний ўқишхонлик қилиб келаётганлиги аниқланган.

Олиб борилган тезкор суриштирув тадбирлари давомида ушбу аёллар ҳозирда Туркияда бўлган аёл М.Х.нинг (1972 йилда туғилган) кўрсатмаси асосида тез-тез бир бирларининг хонадонларида зиёфат баҳонасида йиғилишиб, М.Х.дан ижтимоий тармоқлар орқали «Ҳизб ут-Таҳрир» диний экстремистик ташкилоти ғоялари бўйича сабоқ олиб келишаётгани маълум бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 20:06 18.01.2022. Ўқилди: 2663 марта. Фикрлар сони: 6 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!