Бугун 14 февраль, 2025 йил, жума

O'ZB

Андижонда эр хотинини пичоқлаб ўлдирди

Андижонда эр хотинини пичоқлаб ўлдирди

Кеча, 12 февраль куни ижтимоий тармоқларда Олтинкўл туманида яшовчи фуқаро турмуш ўртоғини ўлдиргани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти прокуратураси муносабат билдирди.

Аниқланишича, жорий йил 5 февраль куни фуқаро С.М. турмуш ўртоғи Ж.М. билан ўзаро жанжал оқибатида хўжалик пичоғи билан уни қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани прокуратураси томонидан С.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва С.М. процессуал тартибда ушланиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Билдирилишича, жиноят иши бўйича олиб борилаётган тергов ҳаракатлари алоҳида назоратга олинган, тергов харакатлари давомида ишга оид барча ҳолатлар текширилиб, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Киритилди: 15:25 13.02.2025. Ўқилди: 1147 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!