Бугун 14 февраль, 2025 йил, жума

O'ZB

Кремль Трамп билан ноз-карашма қилмоқда

Кремль Трамп билан ноз-карашма қилмоқда

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ президенти Доналд Трампнинг Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига ташриф буюриши мумкинлиги ҳақида Россия раҳбари Владимир Путин билан суҳбатдан сўнг фикр билдирди.

"Йўқ, бу ҳали таклиф дегани эмас. Ўзаро таклиф мавжуд, президентлар бу ҳақда тилга олишган, аммо ҳозирча бу борада аниқ ҳеч нарса йўқ," деди Песков.

Кремль вакилининг сўзларига кўра, "ўзаро таклифлар алмашиш бир нарса, алоҳида икки томонлама учрашувга эътибор қаратиш эса бошқа нарса."

12 февраль куни Путин Трамп билан телефон орқали суҳбатлашди. Икки давлат раҳбарининг мулоқоти деярли бир ярим соат давом этди. Президентлар "Украинадаги урушни тугатиш зарур" деган хулосага келишди. Путин таъкидлаганидек, "Украинадаги узоқ муддатли тинчликка музокаралар йўли билан эришиш мумкин."

Шу билан бирга, Россия раҳбари "можаронинг асл сабабларини бартараф этиш" учун ҳаракат қилди ва америкалик ҳамкасби айтган "АҚШ ва Россия ҳамкорликда ишлаш пайти келди" деган фикрни қўллаб-қувватлади. Бундан ташқари, Путин Трампни Москвага таклиф этди.

Киритилди: 17:28 13.02.2025. Ўқилди: 1245 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!