Бугун 10 февраль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Россияликлар "энг долзарб муаммо"ни айтди. Бу уруш эмас

Россияликлар "энг долзарб муаммо"ни айтди.  Бу уруш эмас

Россияликлар нархларнинг ўсишини энг жиддий муаммо деб ҳисобламоқда. Бу "Левада-марказ" томонидан январда ўтказилган ва 7 февралда эълон қилинган сўровдан маълум бўлди. Бундай фикрни сўралганларнинг деярли учдан икки қисми (67%) қўллаб-қувватлаган.

Россияликлар учун аҳамияти бўйича иккинчи ўринда Украинадаги уруш, Ғарб билан можаро ва санкциялар туради. Ягона мажмуага бирлаштирилган ушбу мавзулар сўралганларнинг учдан бир қисмидан сал кўпроғини (35%) ташвишга солмоқда.

Аҳамияти бўйича учинчи ўринда уй-жой муаммолари: уйларнинг авария ҳолати ва уй-жойнинг қимматлиги, ипотеканинг юқори нархи туради. Сўровда иштирок этганларнинг 30 фоизи ушбу масалаларни кўрсатган.

Ўзларини энг кўп ташвишга солаётган муаммо сифатида инфляцияни кўрсатган россияликлар улуши 2024 йил август ойидан бери 11 фоиз пунктга ошди. Росстат маълумотларига кўра, 2022 йилдан 2024 йилгача мамлакатда нархлар 31,7 фоизга кўтарилган. Ўтган йили инфляция 9,5 фоизни ташкил этди, айниқса, озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 11 фоизга тез ўсди.

Киритилди: 23:25 09.02.2025. Ўқилди: 7235 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!