"Манчестер Сити" ҳимоячиси Мануэль Аканжи жорий мавсум якунига қадар майдонга тушмайди.
Эслатиб ўтамиз, футболчи Чемпионлар лигаси плей-оффида Мадриднинг "Реал" клубига қарши ўйинда (2:3) жароҳат олган эди.
«FPL MCFC» хабарига кўра, швейцариялик футболчи яқин бир неча ой ичида "Манчестер Сити"га ёрдам бермайди. Бундан ташқари, Аканжи катта эҳтимол билан мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади, дея таъкидлайди манба.