Бугун 1 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Андижонда чиқиндиларни ёқиб юбораётган фуқароларга қарши кескин рейд бошланди

Андижонда чиқиндиларни ёқиб юбораётган фуқароларга қарши кескин рейд бошланди

Бугун Андижон тумани Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими ходимлари томонидан катта йўл бўйида барг ва чиқиндиларни ёқиб юбораётган фуқаро аниқланиб, унга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилди.

Аҳоли томонидан барг, шох-шабба ёки бошқа чиқиндиларни очиқ жойда ёқиш нафақат экологияга, балки инсон саломатлигига ҳам жиддий зарар етказишини алоҳида таъкидлаш лозим. Бундай ҳолат ҳавонинг ифлосланишига, зарарли моддалар тарқалишига, шунингдек, ёнғин хавфи ортишига сабаб бўлади.

Туман ҳокимлиги барча фуқароларни мавжуд қоидаларга қатъий риоя этишга, чиқиндиларни тўғри тартибда ташлашга ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида масъулиятли бўлишга чақиради. Қонунбузарлик аниқланган тақдирда эса жарима ва бошқа чораларнинг қўлланиши муқаррарлиги эслатиб ўтилади.

Киритилди: Бугун 17:00. Ўқилди: 164 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!