Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Андижонда аянчли ҳолат: бир эркак вафот этди, иккичиси касалхонада

Андижонда аянчли ҳолат: бир эркак вафот этди, иккичиси касалхонада

Жорий йилнинг 16 май куни соат 18:20 ларда Андижон вилояти, Балиқчи тумани, Қияли МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-112 “Фарғона халқа йўли”нинг 114 км.да ҳайдовчи 1961 й.т. Э.Р. (эркак) “Ласетти” русумли транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширган ҳолатда бошқараётиб, олдиндаги автомобилни қувиб ўтиш мақсадида қарама-қарши йўналишга чиқиб, қаршисидан ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи 1994 й.т. Б.М. (эркак) бошқарувидаги “ВАЗ-2102” русумли транспорт воситаси билан тўқнашув содир этган.

Тўқнашув натижасида, “ВАЗ-2102” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси 26 ёшли Б.М. шифохонада вафот этган. “Ласетти” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси 59 ёшли Э.Р. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Балиқчи тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 12:31 17.05.2020. Ўқилди: 5228 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!