Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Андижонда 862 миллион сўмлик "Совуқ қурол"ларнинг юртимизга олиб кириш режаси амалга ошмади

Андижонда 862 миллион сўмлик "Совуқ қурол"ларнинг юртимизга олиб кириш режаси амалга ошмади

Юртимизга товар-моддий бойликларни олиб киришда божхона тўловларини четлаб ўтишга уринаётган шахсларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига божхона органлари томонидан ўз вақтида чек қўйилмоқда.

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган “МАН” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Ўтказилган божхона кўриги натижасида, юк кузатув ҳужжатларида ёзиб кўрсатилмаган умумий қиймати 862 млн. 880 минг сўмлик 5839 дона 14 хилдаги турли хил пичоқлар ҳамда темир таёқ (бита) товарлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Киритилди: 11:44 30.07.2022. Ўқилди: 2078 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!