Бугун 25 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Андижонда 680 минг сўмлик қарздорликни 34 млн сўм деб кўрсатган электромонтёр ушланди

Андижонда 680 минг сўмлик қарздорликни 34 млн сўм деб кўрсатган электромонтёр ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Қўрғонтепа тумани “Сўфи қишлоқ” - подстанция навбатчи электромонтёри Ф.Х. фуқаро Ф.Д.нинг Жалақудуқ тумани, “Намуна” МФЙ ҳудудидаги хонадонида электр энергиясидан 680 минг сўмлик қарздорлигини 34 млн сўм деб ёлғон кўрсатиб, 17 млн сўм берса ушбу қарздорликни йўқ қилиб беришини ваъда қилиб, 17 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: Бугун 10:51. Ўқилди: 340 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!