Бугун 27 апрель, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Андижонда 15 суткали қамоқ отанинг "ақли"ни киритиб қўйди

Андижонда 15  суткали қамоқ отанинг "ақли"ни киритиб қўйди

Суднинг ижро ҳужжатига биноан қарздор А.Х.дан ундирувчи Д.Х.нинг фойдасига 2 нафар фарзанди вояга етгунга қадар алимент ундириш белгиланган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор томонидан алимент пуллари ўз вақтида тўланмагани сабаб, қарздорлик 42 млн. сўмдан ортиб кетган.

Шунга кўра, қарздор А.Х.га жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди томонидан 05.11.2024 йилда 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Шу билан бирга, ундирувчи фойдасига 42,4 млн. сўм ундирилиши белгиланган.

Маъмурий қамоқдан тўғри хулоса чиқарган қарздор ота ундирувчи Д.Х. фойдасига тўланмаган 42,4 млн. сўм алимент қарзини тўлиқ тўлаб берди.

Киритилди: 15:15 25.04.2025. Ўқилди: 818 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!