Бугун 9 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Андижон вилоятига Мўғулистондан 5000 бош "Баяд" зотли қўй олиб келинади (видео)

Андижон вилоятига Мўғулистондан 5000 бош "Баяд" зотли қўй олиб келинади (видео)

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 24-25 июнь кунлари Мўғулистонга давлат ташрифи давомида эришилган келишувлар доирасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 июлдаги ПҚ-225-сон қарори қабул қилинди.

Давлатимиз раҳбарининг “Мўғулистонга олий даражадаги ташриф давомида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларида эришилган келишувларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан наслли қўй-эчкилар импорти бошланди.

Қарор ижросини вилоятимизда амалга ошириш учун 10 дан ортиқ тадбиркорлар томонидан Мўғулистон давлатидан 5000 бош қўй сотиб олиш бўйича шартномалар имзоланди.

Биринчи босқичда яъни, жорий йилнинг 23 август кун дастлабки 1066 бош “Баяд” зотига мансуб қўйлар ортилган ҳаво кемаси Навоий халқаро аэропортига етиб келди.

Навоий халқаро аэропортидан “Отчопар чорваси” фермер хўжалиги 396 бош, “Улкан чинор барака” фермер хўжалиги 250 бош, ҳамда “Ирода савдо транс” МЧЖ 420 бош қўйларни вилоятимизга етказиб келинди.

Иккинчи босқичда вилоятига сентябр ойи якуни билан 2 та рейсда 2 минг бош, ноябрь-декабрь ойларида 2 минг бош, жами 5 минг бошдан ортиқ наслли қўйлар олиб келиниши юзасидан тизимли ишлар режалаштирилган.

Тадбиркорларга ҳаво кемасида ташиш харажатлари борасида давлатимиз томонидан бир қатор имтиёзлар қўлланилмоқда, яъни ушбу ҳаражатларнинг 50 фоизи давлат бюджетидан қопланади. Қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддати фоизлари ҳисобланмасдан тўлов таъминотисиз кечиктирилади ва кейинчалик бюджетдан қоплаб берилади. Халқаро молия институтларининг кредит маблағлари йиллик 10 фоиз ставкада 5 йил муддатга 2 йиллик имтиёзли давр билан ажратилади.

Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мутахассислари томонидан четдан келтирилган насли қўйлар, ҳар кунлик ветеринария кўрикдан ўтказилиб, тана ҳарорати ўлчаб борилмоқда. Майда шохли моллар ўлати ва бруцеллёз касаллигига вилоят ҳайвон касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказига қон намуналари олиб жўнатилди.

Шунингдек белгиланган тартибда тезак намуналари олиб капрологик таҳлиллар ўтказилмоқда. Наслли қўйларни турли хил паразитар касалликлар ва паразитлардан ҳимоя қилиш учун антигельминтиклар берилди. Республикадан келтирилган чечак вакцинаси талабнома асосида тарқатилди. Қўйларни чечак касаллигига қарши эмлаш ишлари олиб бориш учун киришилди ва 14 кун ўтиб 2 ойликдан бошлаб оқсил касаллигига қарши эмлаш тадбири ўтказилади.

Киритилди: 14:07 08.09.2025. Ўқилди: 948 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!