Бугун 24 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Андижон вилоятида 2,4 млрд сўмликдан зиёд зарар келтирган майнинг фермаси фаолияти тўхтатилди

A A A
Андижон вилоятида 2,4 млрд сўмликдан зиёд зарар келтирган майнинг фермаси фаолияти тўхтатилди

Майнинг ускуналари сизу биз тасаввур ҳам қилолмайдиган даражада электр энергиясини истеъмол қилишидан хабардормисиз?

Доимий олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишларига қарамасдан, электр энергиясидан ҳисобсиз ва тўловсиз фойдаланиш бошқа истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлаш сифатига ҳамда тизимнинг ишончлилигига катта путур етказиши ҳолатлари эса ҳамон учрамоқда.

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзенергоинспекция» куни кеча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ мутахассислари билан ҳамкорликда Андижон вилоятида навбатдаги тунги рейд тадбирини ўтказди.

Тадбир давомида “Э.“ МЧЖга тегишли ишлаб чиқариш цехида 33 дона майнинг қурилмаси электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланган ҳолда, ноқонуний фойдаланиб келинаётганлиги аниқланди.

Дастлабки қайта ҳисоб-китобларга кўра, ушбу МЧЖ томонидан тизимга 2,4 млрд сўмликдан зиёд зарар етказилган.

Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.

Киритилди: 16:02 09.12.2023. Ўқилди: 1485 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!