Ўзэнергоинспекция Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси ва газ таъминоти корхонаси ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Асака туманида “Бобур” МФЙда жойлашган чайхонада ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида, газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 1 миллиард 848 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.