Бугун 12 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Қўқонлик табиб Иқбол Солиев Озарбайжондаги клиникада қўлга олинди

Қўқонлик табиб Иқбол Солиев Озарбайжондаги клиникада қўлга олинди

Қўқонлик табиб Иқбол Солиев Озарбойжон пойтахти Бокудаги хусусий клиникалардан бирида қўлга олинди. Унинг “биоэнергия” орқали даволаш сеансини ўтказишга уриниши клиника олдида тўпланган одамлар сабаб полиция аралашуви билан якунланган.

Маълум қилинишича, ҳодиса Бокуда жойлашган Bİ ES VİP эстетик клиникасида содир бўлган. Солиевнинг қабул ўтказиши ҳақида хабар тарқалгач, бино олдига сеансга кириш истагида бўлган кўплаб одамлар тўпланган. Натижада катта навбат ва тартибсизлик юзага келган.

Озарбойжон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, оммавий тўпланиш ва таклиф этилаётган хизматлар хусусияти ҳуқуқ-тартибот идораларининг эътиборини тортган. Шундан сўнг Иқбол Солиев ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида ушланган.

Солиевнинг фаолияти аввал ҳам Ўзбекистонда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар эътиборида бўлган. У лицензиясиз хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан бир неча бор маъмурий жавобгарликка тортилган.

Хусусан, Қўқон шаҳар ИИБ маълумотига кўра, унга Ўзбекистон халқ табобати ассоциацияси томонидан берилган ҳужжатларнинг амал қилиш муддати 2024 йил 21 декабр куни тугаган. Шунга қарамай, у фаолиятини давом эттирган.

Шу йил бошида ҳам унга нисбатан тегишли рухсатномасиз хизмат кўрсатгани учун жарима қўлланган.

Киритилди: Бугун 13:05. Ўқилди: 917 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!