Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Андижон вилояти ИИБ ходимлари томонидан кучли таъсир этувчи дори воситаларини сақлаб келаётган фуқаролар аниқланди

Андижон вилояти ИИБ ходимлари томонидан кучли таъсир этувчи дори воситаларини сақлаб келаётган фуқаролар аниқланди

Андижон вилояти ИИБ ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, 1961 йилда туғилган Андижон тумани фуқароси М.Д. ўзини шубҳали тутганлиги сабабли уни ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида унинг ёнида 37 дона “Регапен” кучли таъсир этувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

Худди шундай яна бир ҳолатда 1996 йилда туғилган Андижон шаҳрида яшовчи Ж.М. ўзини шубҳали тутганлиги сабабли уни ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида ёнидаги сумкасида жами 31 дона “Регапен” ва 5 дона “Тропикамид” кучли таъсир этувчи дори воситалари борлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан фуқаролар М.Д. ҳамда Ж.М.ларга нисбатан Андижон шаҳар бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 14:40 29.09.2022. Ўқилди: 2241 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!