Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Андижон турмаси бошқа жойга кўчирилади

Андижон турмаси бошқа жойга кўчирилади

Шаҳар марказида 100 йил олдин қурилган ушбу тергов ҳибсхонаси шаҳар чеккасига кўчирилиши, унинг ўрнида замонавий кўнгилочар савдо ва сервис маркази барпо этилиши белгиланди.

Андижон вилоятининг Андижон шаҳрида жойлашган “Андижон турмаси” номи билан танилган 3-сонли тергов ҳибсхонаси кўчирилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 16 апрель куни вилоятда комплекс ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан ўтказган йиғилишида маълум қилди.

Унга кўра, шаҳар марказида 100 йил олдин қурилган ушбу тергов ҳибсхонаси шаҳар чеккасига кўчирилиши, унинг ўрнида замонавий кўнгилочар савдо ва сервис маркази барпо этилиши белгиланди. Негаки кундан-кунга шаҳар кўркига кўрк қўшилиб турган вақтда бундай “совуқ” бинонинг марказда бўлиши нотўғри экани қайд этилди.

Бундан ташқари, Президент мутасаддиларга тадбиркорлар билан учрашиб, янги маршрутлар ва вилоят шароитига мос автобус русумларини аниқлаб, таклиф беришни топширди.

Киритилди: 14:50 16.04.2025. Ўқилди: 924 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!