Бугун 5 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

"Андижон" Туркиядаги қарздорлик бўйича расмий баёнот берди

"Андижон" Туркиядаги қарздорлик бўйича расмий баёнот берди

"Андижон" футбол клуби жамоанинг Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказган қишки ўқув-машғулот йиғини билан боғлиқ қарздорлик ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

Клуб расмий баёнотида қайд этилишича, Анталиядаги йиғин давомида "DILAHAN TURIZM TAS.TIC.LTD.STI." компанияси хизматларидан фойдаланилган ва ҳамкорлик доирасида муайян молиявий мажбуриятлар юзага келган.

"Андижон" ушбу мажбуриятлар бўйича тўловлар белгиланган тартибда тўлиқ амалга оширилганини маълум қилди.

"Клуб томонидан тўловлар аллақачон белгиланган тартибда тўлиқ қопланган. "Андижон" футбол клуби ўз зиммасидаги молиявий мажбуриятларга масъулият билан ёндашади", — дейилади баёнотда.

Шунингдек, клуб ижтимоий тармоқларда тарқалаётган маълумотларни бир томонлама талқин қилмаслик ва масала юзасидан фикр билдиришда расмий манбаларга таянишга чақирди.

"Андижон" ўз ҳамкорлари билан ўзаро ҳурмат, ишонч ва масъулият тамойиллари асосида фаолиятини давом эттиришини таъкидлади.

Киритилди: 11:39 04.09.2026. Ўқилди: 521 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!