Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда Андижон тумани ЭТК “Куйган-ёр” бўлими юрисконсульти А.Ғ. тадбиркор С.З.нинг ишончига кириб, унинг “Оқ-ёр” МФЙ ҳудудидаги умумий овқатланиш шохобчасида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги ҳолати бўйича ҳисобланган 64 млн сўм зарарни 9 млн сўм эвазига камайтириб беришини айтиб, дастлаб 1 млн сўмини қўлга киритиб, қолган 8 млн сўмини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.