Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Андижон туман ДСИ бўлим бошлиғи устидан жиноий иш очилди

Андижон туман ДСИ бўлим бошлиғи устидан жиноий иш очилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти Андижон туман бўлими томонидан тадбиркорлар Ф.У. ва С.Т.ларнинг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишларича, текширувда Андижон туман ДСИ таҳлил ва прогнозлаш бўлими бошлиғи Ж.Қ. қонунбузилиш ҳолатларини содир этгани аниқланган.

«Хусусан, бўлими бошлиғи Ж.Қ. жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-рақамига тўланган декларация солиғидан мавжуд ортиқча тўловларни қайтариш юзасидан сохта хулосаларни тузиб, ушбу пул маблағлари ҳисобидан қариндоши У.Қ. ва туман ДСИ ходими Р.О.нинг номларига очилган пластик карталарга 236,2 млн сўмни тушириб, шундан 129,5 млн сўмини фуқароларга қайтариб, қолган 106,7 млн сўмини эҳтиёжлари учун сарфлаб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган», – дейилади пресс-релизда.

Ҳолат юзасидан Ж.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 16:34 03.06.2020. Ўқилди: 3331 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!