Бугун 26 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Андижон шаҳридаги автобусларда ҳам нақд пул билан тўлов қилиш бекор қилинади

Андижон шаҳридаги автобусларда ҳам нақд пул билан тўлов қилиш бекор қилинади

2026 йил 1 январдан бошлаб Андижон шаҳридаги автобусларда нақд пул қабул қилиш амалиёти тўхтатилади.

Электрон тўлов турларидан фойдаланувчи йўловчилар йўл ҳақи тўловини 2100 сўм эвазига амалга ошириши мумкин.

Йўловчиларга тўловни банк карталари, мобил иловалар, АТТО транспорт ва виртуал карталари орқали амалга ошириш тавсия қилинмоқда.

Йўл ҳақини нақд пул билан тўлаш учун бевосита бекатлар ва уларга яқин ҳудудларда ўрнатилган Paynet, MultiPay ёки Oson инфокиоскларидан 3000 сўм эвазига бир марталик QR-чипта харид қилиш зарур бўлади.

Киритилди: Бугун 16:28. Ўқилди: 251 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!