Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Андижон шаҳрида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берилди

Андижон шаҳрида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берилди

Бугун, 7 декабрь куни соат 04:04 да Андижон шаҳар “Саъдий” МФЙ Эски Ўш кўчасидаги уйларнинг бирида ёнғин рўй берганлиги тўғрисида шаҳар ФВ бўлимига хабар келиб тушган.

Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 04:09 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 04:14 да қуршаб олинган ва соат 04:40 да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида уйнинг 70 кв.м майдонда шифт, том қисми ва уй-рўзғор буюмлари ёниб зарарланган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида уйнинг 180 кв.м майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва халок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Киритилди: 09:16 07.12.2022. Ўқилди: 2040 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!