Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Анчелотти: «Винисиус энг яхши формасида бўлмаса, унинг ўрнига бошқа футболчини чақираман»

Анчелотти: «Винисиус энг яхши формасида бўлмаса, унинг ўрнига бошқа футболчини чақираман»

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти "Реал" ҳужумчиси Винисиус Жуниор ҳақида фикр билдирди.

"Винисиус яхши жисмоний формада бўлиши керак. Бизда кўплаб ўзига хос ўйинчилар бор ва мен улардан аъло даражадагиларини танлаб олишим керак. Агар Винисиус ажойиб формада бўлмаса, бошқа футболчини чақираман, чунки жамоада рақобат юқори, айниқса, ҳужумда," - дея Анчелоттининг сўзларини келтиради Madrid Universal.

Бразилия терма жамоаси сафида 25 ёшли Винисиус 45 та ўйинда майдонга тушиб, 8 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди ва 7 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 13:55 02.12.2025. Ўқилди: 486 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!