Бугун 12 август, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Анчелотти Неймар ва Каземирони терма жамоага қайтармоқчи

Анчелотти Неймар ва Каземирони терма жамоага қайтармоқчи

Неймар ва Каземиро Карло Анчелотти қўл остидаги Бразилия терма жамоасига қайтишлари мумкин.

Бугун Бразилия футбол конфедерацияси италиялик мутахассиснинг терма жамоага бош мураббий этиб тайинланганини расман эълон қилди.

Globo Esporte нашри хабарига кўра, Анчелотти Неймар билан норасмий суҳбат ўтказган ва унда "Сантос" форварди бўлажак жаҳон чемпионатида Бразилия терма жамоаси учун муҳим бўлишини айтган. Шу билан бирга, мураббий Неймарга ҳеч қандай ваъда бермади, фақат бразилиялик футболчининг терма жамоа борасидаги режалари ҳақида маълумот олди.

Қайд этилишича, Анчелотти аввалроқ "Реал"да бирга ишлаган Каземиро билан ҳам мулоқот қилган. Мутахассис "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячисига терма жамоа етакчиларидан бири сифатида ишониш истагини билдирди.

Анчелотти, шунингдек, "Бетис" вингери Антони, "Монако" ҳимоячиси Кайо Энрике ва "Лилль" футболчиси Алессандро ҳақида маълумот сўраган.

Эслатиб ўтамиз, Неймар ва Каземиро 2023 йил октябрь ойидан бери Бразилия терма жамоасида ўйнамайдилар. Анчелотти терма жамоа бош мураббийи сифатида расман таништириладиган куни, 26 май куни, Эквадор ва Парагвайга қарши ЖЧ-2026 саралаши учун ўз таркибини эълон қилиши кутилмоқда.

Киритилди: 23:19 12.05.2025. Ўқилди: 919 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!