Мадриднинг «Реал» клуби собиқ бош мураббийи Карло Анчелотти жорий мавсумдаги УЕФА Чемпионлар лигасининг асосий фаворит жамоалари ҳақида фикр билдирди.
«Чемпионлар лигасида ҳар доим титул учун доимий даъвогар жамоалар бўлади. Улар — “Реал”, “Бавария”, “Манчестер Сити” ва “ПСЖ”. Турнирни янада қизиқарли қилиш учун умумий босқич жорий этилди. Бу форматга мослашиш керак», — дея италиялик мураббийнинг сўзларини Tuttosport нашри келтирди.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги Чемпионлар лигаси ғолиби — Франциянинг «ПСЖ» жамоаси. Парижликлар ўтган мавсум финалида Миланнинг «Интер» клубини 5:0 ҳисобида мағлуб этган эди.