Бразилия терма жамоасининг бўлажак бош мураббийи Карло Анчелотти Рафинья Диасга ишонч билдиришга тайёр.
Май ойи охирида италиялик мутахассис "Реал"даги лавозимини тарк этади ва "пентакампеонлар"ни қабул қилиб олади. Diario Sport хабарига кўра, бошқарувчи Рафиньяни ҳозирданоқ янги жамоасининг муҳим ўйинчиси сифатида кўрмоқда. 5 июнь куни бразилияликлар Эквадорга қарши ўйин ўтказса, 5 кун ўтиб парагвайлик рақибларига қарши майдонга тушади. Иккала ўйин ҳам 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида бўлиб ўтади.
Рафинья Диас жорий мавсум "Барселона" сафида 55 та ўйинда 34 та гол ва 25 та голли узатмага муаллифлик қилган. Миллий терма жамоа сафида вингер 33 та ўйин ўтказиб, 11 та гол ва еттита голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.